Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда қурилиш компанияларининг солиқ қарзи 2,5 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда қурилиш компанияларининг солиқ қарзи 2,5 триллион сўмга етди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатида 100 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган 1964 та қурилиш компанияси мавжуд. Уларнинг умумий солиқ қарзи 2,5 триллион сўмни ташкил этган. 

Қайд этилишича,  жами қарздорликнинг 618,6 миллиард сўми ёки 24,1 фоизи энг катта қарздорликка эга бўлган 10 та компания ҳиссасига тўғри келади. 

Энг катта солиқ қарзи қайд этилган компаниялар: 

  • AZIYA INVEST FAVORITI компанияси — 140,2 миллиард сўм; 

  • TASH CONSTRUCTIONS HOUSE компанияси — 102,4 миллиард сўм; 

  • OQBULOQ OBOD GUZARI компанияси — 92 миллиард сўм; 

  • TAMIRLASH QURISH SERVIS компанияси — 76,7 миллиард сўм; 

  • AGRO ASIA TRADE SERVIS компанияси — 39,8 миллиард сўм; 

  • GRAND ROAD TASHKENT компанияси — 38,2 миллиард сўм; 

  • USTA OBID BREND компанияси — 37,9 миллиард сўм. 

Ҳудудлар кесимида энг юқори солиқ қарзи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, у 817,4 миллиард сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда Андижон вилояти (329,1 миллиард сўм) ва Тошкент вилояти (304,5 миллиард сўм) жойлашган. 

Мутахассислар фикрича, қурилиш соҳасидаги бундай юқори қарздорлик бюджет тушумларига таъсир кўрсатиши ҳамда айрим лойиҳаларнинг молиявий барқарорлиги билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...