Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси рапид бўйича жамоавий Жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллади
Спорт

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси рапид бўйича жамоавий Жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Гонконгда шахмат бўйича жамоавий Жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган мусобақада Хитойнинг Dragon Chilling жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

Собиқ жаҳон чемпиони Дин Лирен бошчилигидаги Хитой жамоаси 18 очко жамғарган.  Ҳиндистоннинг Team MGD1 ва Hexamind Chess Team жамоалари ҳам бир хил натижа қайд этганига қарамай, қўшимча кўрсаткичлар эвазига Хитой жамоаси олтин медалларни қўлга киритган. 

Ўзбекистон терма жамоаси эса мазкур турнирни 12 турда 7 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият билан якунлаб, 15 очко билан 8-ўринни банд этган. Мусобақанинг энг эсда қоларли воқеаларидан бири ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровнинг қора доналарда собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан қозонган ёрқин ғалабаси бўлган. 

Гонконгдаги ушбу жаҳон чемпионати икки босқич — рапид ва блиц йўналишларидан иборат бўлиб, умумий мукофот жамғармаси 500 минг еврони ташкил этади. Рапид баҳслари швейцарча тизим бўйича 12 тур давом этган. 

Мусобақанинг навбатдаги қисми — блиц баҳслари 20-июн куни бошланади. Унда жамоалар аввал гуруҳ босқичида айланма тизимда куч синашади, сўнгра энг яхши 16 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Блиц мусобақасининг ҳал қилувчи чорак финал ва финал баҳслари 21-июн кунига белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...