Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Товламачилик жиноятини содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси саъй-ҳаракатлари билан Миср Араб Республикаси ҳудудида аниқланиб, қўлга олинди. Тегишли ҳуқуқий ва процессуал тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, шахс Россия Федерацияси орқали транзит тартибида олиб келинган. Бу жараёнда Россия Федерацияси Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан зарур кўмак кўрсатилган.
Экстрадиция қилинган шахс Ўзбекистонга етказилгач, жиноят иши доирасида қонуний чоралар кўриш учун ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган. Ички ишлар вазирлиги халқаро ҳамкорлик орқали жиноятчиликка қарши курашиш ишлари изчил давом эттирилаётганини таъкидлаган.

Изоҳлар мавжуд емас