Загрузка
Загрузка
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган
Ҳодисалар

Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган фирибгар 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида бир шахс қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончига кирган ва турли фирибгарлик ҳаракатларини содир этган. 

Аниқланишича, гумонланувчи икки нафар фуқарога арзон нархда буғдой сотиб олиб, уни қайта ишлаш орқали юқори даромад олиш мумкинлигини айтиб, улардан жами 1,7 миллиард сўм олган.  

Шунингдек, у бир фуқарога Тошкент шаҳар ҳокимининг Яккасарой туманидаги 50 сотих ер майдони бўйича қарорини тиклаб беришни ваъда қилиб, 95 минг доллар олган. 

Яна бир ҳолатда Facebook орқали танишган шахснинг 2014 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилини янги Gentra автомашинасига алмаштириб беришини айтган. Автомобилни қўлга киритгач, уни бошқа шахсга сотиб юбориб, маблағни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган. 

Бундан ташқари, у яқин муносабат ўрнатган фуқаронинг хонадон калитидан нусха олиб, уй эгаси сафарда бўлган вақтда хонадонга кирган ва кўп миқдордаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган. 

18 июнь куни унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик, ўғрилик ҳамда бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур шахс ҳаракатларидан жабрланган фуқароларни 1161 ишонч телефони орқали мурожаат қилишга чақирди. Шахсга оид маълумотлар махфий сақланиши таъкидланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...