Загрузка
Загрузка
ЖЧ-2026: АҚШ плей-оффда, Гаити ва Туркия турнир билан хайрлашди
Спорт

ЖЧ-2026: АҚШ плей-оффда, Гаити ва Туркия турнир билан хайрлашди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи қизғин паллага кирди. Иккинчи тур ўйинларидан сўнг АҚШ муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилган бўлса, Гаити ва Туркия терма жамоалари мусобақани тарк этди. 

C гуруҳида Бразилия терма жамоаси Гаитини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Матеус Кунья дубль қайд этган бўлса, Винисиус Жуниор битта гол муаллифига айланди. Марокаш эса Шотландияни Исмаэль Саибарининг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида таслим этди. Қизиғи шундаки, ушбу баҳсни ўзбекистонлик таниқли арбитр Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. 

Ҳозирда Бразилия ва Марокаш 4 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. Шотландия ҳисобида 3 очко бор, Гаити эса икки мағлубиятдан сўнг турнирни тарк этган биринчи жамоага айланди. Сўнгги турда Бразилия ва Шотландия, Марокаш ва Гаити ўзаро баҳс юритади. 

D гуруҳида АҚШ терма жамоаси Австралияни 2:0 ҳисобида енгиб, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Голларга Камерон Бержесс (автогол) ва Алекс Фриман муаллифлик қилди. Парагвай эса Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Парагвайликлар Мигель Альмироннинг четлатилиши сабаб ўйинни камчиликда якунлаган бўлса-да, турклар бундан фойдалана олмади. 

Туркия икки турдан кейин очкосиз қолди ва мусобақа билан хайрлашди. АҚШ 6 очко билан гуруҳ етакчиси. Австралия ва Парагвай (ҳар бирида 3 очкодан) сўнгги турда плей-офф учун кураш олиб боради. 

Аввалроқ Мексика ҳам муддатидан аввал кейинги босқичга чиққани, Канада ва Швейцария эса плей-оффга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.  Жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...