Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси ўтган йилга нисбатан 3,2 фоиз бандга пасайди
Иқтисод

Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси ўтган йилга нисбатан 3,2 фоиз бандга пасайди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган бўлса-да, йиллик инфляция кўрсаткичи 107,1 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги (110,3 фоиз) кўрсаткичга нисбатан сезиларли пасайиш ҳисобланади.

Нархларнинг барқарорлашуви фонида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва пуллик хизматлар 0,2 фоизга қимматлашган. Март ойидаги инфляция ўсишига асосан мавсумий омиллар таъсир кўрсатган.

Хусусан, помидор (11,5 фоиз), картошка (9,8 фоиз) ва олма (7,4 фоиз) нархларининг кўтарилиши умумий кўрсаткичга асосий ҳиссани қўшган. Шу билан бирга, гўшт маҳсулотлари, тухум ва шакар нархларида ҳам 1 фоиздан 2 фоизгача ўсиш қайд этилган. Инфляцияни жиловловчи омил сифатида эса бодринг (-20,7 фоиз), карам (-4,7 фоиз) ва пиёз (-4,6 фоиз) нархларининг арзонлашгани хизмат қилган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар соҳасида ҳам турлича динамика кузатилди. Дори-дармонлар ва цемент нархлари бироз ошган бўлса, пропан (-3,2 фоиз) ва АИ-92 маркали бензин (-0,9 фоиз) нархи арзонлашган. Хизматлар йўналишида ҳаво транспорти тарифларининг 4,1 фоизга пасайиши истеъмолчилар учун ижобий кўрсаткич бўлган.

Статистик ҳисоб-китоблар учун республика бўйича 10 мингдан ортиқ нуқтада 500 дан зиёд турдаги товар ва хизматлар нархлари мониторинг қилинган.

Таъкидлаш жоизки, Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 18 мартдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилинганди. Бу қарор ҳам иқтисодиётда инфляция босимини пасайтириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадига йўналтирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...