Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга гўшт импортида Ҳиндистон етакчи
Иқтисод

Ўзбекистонга гўшт импортида Ҳиндистон етакчи

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хориждан 359,5 миллион долларлик 72 минг тонна мол гўшти импорт қилди. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тонна ёки 9,1 фоизга ошган.  

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти қуйидаги давлатлардан олиб келинган: 

  • Ҳиндистон — 33,9 минг тонна;

  • Беларусь — 19,6 минг тонна;

  • Қозоғистон — 10,6 минг тонна;

  • Покистон — 4 минг тонна;

  • Бошқа давлатлар — 4 минг тонна. 

Олдинроқ Ўзбекистон ҳукумати чорвачиликни ривожлантириш учун 463 миллион доллар йўналтирмоқчи эканлигини маълум қилганди

Маблағлар тўхтаб қолган корхоналарни тиклаш, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш, наслли чорва молларини импорт қилиш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этишга йўналтирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...