Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ярим йилда 192 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Иқтисод

Ўзбекистонда ярим йилда 192 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда жами 192,0 триллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич бўйича пойтахт Тошкент шаҳри сезиларли устунлик билан пешқадамлик қилмоқда. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ​ҳудудлар кесимида олиб борилган таҳлиллар қурилиш ҳажмларининг тақсимланишини кўрсатган. 

Етакчи учликдан Тошкент шаҳри (61,2 триллион сўм), Тошкент вилояти (18,8 триллион сўм) ва Фарғона вилояти (12,1 триллион сўм) ўрин олган. 

Кейинги ўринларда Бухоро (10,7 триллион сўм), Самарқанд (9,9 триллион сўм), Қашқадарё (9,4 триллион сўм), Андижон (9,0 триллион сўм), Навоий (8,6 триллион сўм), Хоразм (8,5 триллион сўм) ва Наманган (8,4 триллион сўм) вилоятлари жойлашган. 

Саноат ва уй-жой қурилиши динамикаси Сурхондарёда 7,9 триллион сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 6,6 триллион сўмни, Жиззахда 4,8 триллион сўмни ҳамда Сирдарё вилоятида 3,7 триллион сўмни ташкил этган.​

Олдинроқ Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–май ойларида амалга оширилган қурилиш ишларининг асосий қисми бино ва иншоотлар барпо этишга йўналтирилиши ва бу йўналишда бажарилган ишлар умумий қурилиш ҳажмининг 70,4 фоизини ташкил этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...