Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда "Миллий боғ" ҳудудида содир бўлган фожианинг тафсилотлари аниқланмоқда. Ҳодиса 5 август куни тушдан кейин содир бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг мухбиримизга хабар беришича, ҳодиса ҳақида "102" хизматига соат 16:30 ларда Тез тиббий ёрдам марказидан хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 58 ёшли онахон боққа тўрт ва саккиз ёшли икки набираси билан борган. Сув ҳавзаси ёнида дам олаётганда кенжа қиз сувга йиқилиб, чўкиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам ходимлари етиб борган. Ўтказилган жонлантириш чора-тадбирларига қарамай, болани сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган - шифокорлар унинг ўлимини қайд этишган.
Ҳуқуқ-тартибот идорасининг аниқлик киритишича, боланинг танасида зўравонлик ўлимининг ташқи излари топилмаган. Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас