Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон аҳолисининг атиги 12 фоизи олий маълумотга эга
Жамият

Ўзбекистон аҳолисининг атиги 12 фоизи олий маълумотга эга

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 3,27 миллион нафари ёки 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Мамлакат аҳолисининг энг катта қисми эса умумий ўрта маълумот билан чекланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, 15 ёшдан катта аҳоли орасида умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар 11,6 миллион кишини ташкил этади. Бу мазкур ёш тоифасидаги аҳолининг 42,8 фоизига тенг.

Ўрта махсус ва профессионал маълумот олганлар сони эса 9,7 миллион нафар ёки 35,8 фоизни ташкил қилган.

Бошқача айтганда, мамлакатдаги ҳар 1 000 нафар 15 ёшдан катта аҳолининг атиги 120 нафари олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Шу билан бирга, 358 нафари ўрта махсус ва профессионал, 428 нафари эса умумий ўрта маълумотли ҳисобланади.

Қайд этилишича, эълон қилинган таълим даражалари бўйича тоифалар 15 ёшдан катта аҳолининг 90,6 фоизини қамраб олган. Қолган 9,4 фоиз аҳолининг таълим даражаси эса тақдим этилган маълумотларда аниқлаштирилмаган.

Маълумотлар мамлакатда олий маълумотли аҳоли улуши ҳали ҳам нисбатан пастлигини кўрсатади. Хусусан, олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга бўлганлар сони умумий ўрта маълумотли аҳоли сонидан қарийб 3,5 баравар кам.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...