“Ҳудудгазтаъминот”   16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарланганлигини инкор этди. Бунга уй шароитида ёпилган консервалар сабаб бўлан
Жамият

“Ҳудудгазтаъминот” 16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарланганлигини инкор этди. Бунга уй шароитида ёпилган консервалар сабаб бўлан

1691

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ҳудудгазтаъминот”   Тошкент яқинида 16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарланганлигини инкор этди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, ИИВ Тергов департаменти Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласида 16 кишидан иборат оила, жумладан 11 нафар вояга етмаган бола ис газидан заҳарланганлигини маълум қилган эди.

““Ҳудудгазтаъминот” мухатассислари воқеа жойига бориб, жабрланганларнинг хонадонида ўрнатилган барча газ ускуналарини кўздан кечиришган. Натижада аниқланишича, ис гази эмас, балки уй шаротида ёпилган консервалар заҳарланишга сабаб бўлган. Бир кун илгари мазкур оилага меҳмонлар ташриф буюриб, катта дастурхон ёзилган ва шу маҳсулот турлари истеъмол қилинган”, - деб маълум қилишган “Ҳудудгазтаъминот” вакиллари.

Шунингдек, компания берган маълумотга қараганда, икки нафар аёл ва беш нафар бола касалхонага жойлаштирилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...