Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Суд Денов туманидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича собиқ инспекторга нисбатан ҳукм чиқарди. У жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди. У жазони колонияда ўтайди ва 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор вояга етмаган қиз билан жинсий алоқага киришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик бу маълумотлар тергов жараёнида ўз тасдиғини топганди ва жиноят иши судга оширилганди.
Туман судининг хабар беришича, 22 июль куни собиқ ички ишлар органлари ходими Жиноят кодексининг 118-моддаси ("Номусга тегиш") 4-қисми ва 206-моддаси ("Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш") 1-қисми билан айбдор деб топилган.
Суд озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ташқари, унга икки йил давомида ички ишлар органларида ишлашни ҳам тақиқлаган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Бундан олдин Тошкент шаҳри Яккасарой туманида профилактика инспектори интим хизмат кўрсатувчи аёлларга нисбатан чора кўрмаслик ва рейдлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш эвазига ҳар ой 400 доллар талаб қилгани аниқланганди.

Изоҳлар мавжуд емас