Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳафта охиригача ҳаво 42 даражагача иссиқ бўлади
Жамият

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ҳаво 42 даражагача иссиқ бўлади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 27–31 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати меъёрдан 2–3 даража юқори бўлади. Айрим ҳудудларда кундузи ҳаво 42 даражагача исийди. 

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, ҳафтанинг охиригача республика бўйлаб қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 37–40 даражани ташкил этади, шимолий, жанубий вилоятлар ҳамда чўл ҳудудларида эса 41–42 даражагача кўтарилади. 

Ёғингарчилик кутилмайди. Айрим шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 

Тошкент шаҳрида ҳам ҳафта давомида кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Кундузи ҳаво 38–39 даража, кечаси эса 23–25 даража атрофида бўлади. Шарқий йўналишдан эсувчи шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...