Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг тегишли фармонлари билан Шерзод Хўжаев Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига тайинланди. У тайинлов муносабати билан Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Бундан аввал Шерзод Хўжаевнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.
Шунингдек, Президент фармони билан Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод қилинган.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 2022 йилдан буён энергетика вазири сифатида фаолият юритиб келган. Унинг раҳбарлиги даврида мамлакатда энергетика соҳасини ислоҳ қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилган.
Шу билан бирга, электр ва газ таъминотидаги узилишлар, энергия тақчиллиги ҳамда тарифлар оширилиши вазирлик фаолиятига нисбатан жамоатчилик танқидларига ҳам сабаб бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас