Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд шаҳрида қўшнилар ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб, бир эркак тан жароҳати олди. Ҳодиса юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ маълумотига кўра, воқеа 23 июль куни соат 20:10 атрофида содир бўлган. Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли фуқаро 52 ёшли фуқаро билан ўзаро тортишиб қолган.
Жанжалга 52 ёшли фуқаронинг 29 ёшли ўғли ҳамда яна икки нафар таниши аралашиб, жабрланувчининг танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси иккинчи қисми "б" банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида бир неча йил давом этган яширин ишқий муносабатлар ҳам ўзаро жанжал ортидан мудҳиш жиноятга айланиб кетганди. Хонадондаги тортишувдан сўнг шериги билан тил бириктирган аёл эркакни тош билан уриб хушидан кетказишган ва унинг пул ҳамда телефон аппаратларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган эди.

Изоҳлар мавжуд емас