Загрузка
Загрузка
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига янги раҳбар тайинланди
Сиёсат

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига янги раҳбар тайинланди

1
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг тегишли буйруғи билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига янги бошлиқ тайинланди. Ушбу лавозимни эгаллаб келган Дадажон Исақулов эса бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди. 

Президент қарорига мувофиқ, Аҳадхон Исоқжонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Шу муносабат билан мазкур инспекцияга раҳбарлик қилиб келган Дадажон Исақулов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Инспекция мамлакатда электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан оқилона ҳамда қонунчилик талаблари асосида фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. 

Бугун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига ҳам янги кадр тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...