Загрузка
Загрузка
“Қуйлиқ” ёнида норозилик қилган сотувчилар билан боғлиқ вазият ҳал этилган. Уларга Foodcity марказидан янги жой берилиб, уч ой ижара ҳаққини тўлашдан озод қилинади
Жамият

“Қуйлиқ” ёнида норозилик қилган сотувчилар билан боғлиқ вазият ҳал этилган. Уларга Foodcity марказидан янги жой берилиб, уч ой ижара ҳаққини тўлашдан озод қилинади

558
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Қуйлиқ” ёнида норозилик қилган сотувчилар билан боғлиқ вазият ҳал этилган. Уларга Foodcity озиқ-овқат тақсимлаш марказидан янги жой берилиб, уч ой ижара ҳаққини тўлашдан озод қилинади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, бугун бир гуруҳ фуқаролар “Қуйлиқ” бозорининг Тошкент вилоятига кўчирилишига қарши норозилик намойиши уюштирди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бир неча ўнлаб одамлар бозор яқинидаги йўлни тўсиб қўйишга ҳаракат қилишган. Улар асосан ишни йўқотишдан қўрққан майда савдогарлар ва юк ташувчилари эди. 

Batafsil.uz. мухбирига Foodcityнинг маркетинг бўлими бошлиғи Аскат Сарсеновнинг айтишича, айни пайтда норозилик намойишини уюштиришга уринган одамлар билан боғлиқ вазият ҳал этилган, уларнинг барчаси янги бозордан жой олган.

“Қуйлиқ" деҳқон бозорида савдо қилганлар дастлабки уч ойда янги Foodcity бозоридаги жойлар учун ижара ҳақи тўламайди", - дея таъкидлади у.

Аввалроқ “Қуйлиқ” бозори Тошкент вилоятига кўчирилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу ерда замонавий улгуржи савдо маркази ташкил этилиб, пойтахтдан йўловчилар ташиш учун бепул автобуслар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Янги бозор қанақа бўлади?

Foodcity озиқ-овқат тарқатиш марказининг умумий майдони 84 та футбол майдонига тенг бўлиб, 2,5 мингта дўкон ва савдо расталари мавжуд. Бу мамлакатдаги энг йирик бозор бўлади.

Машиналар тураргоҳи 3 минг автомобилга мўлжалланган бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...