Загрузка
Загрузка
Наманганда 481 метрлик янги кўприк қуриб битказилди
Жамият

Наманганда 481 метрлик янги кўприк қуриб битказилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида Норин дарёси устидан 481,5 метр узунликдаги янги кўприк қуриб битказилди. Мазкур иншоот Учқиўрғон, Норин ва Уйчи туманларини вилоят маркази билан боғлайди.

Қиймати 62 миллиард сўм бўлган кўприк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дарё устидан барпо этилган энг йирик ва узун иншоотлардан бири ҳисобланади. Кўприкнинг умумий узунлиги 481,5 метр, эни эса 15 метрни ташкил этади. Автомобиллар қатнов қисми 11,5 метрдан иборат.

Лойиҳа доирасида 17,5 километрлик янги автомобиль йўлини барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Янги йўл ва кўприкнинг ишга туширилиши Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларидан вилоят марказига боришни қулайлаштириб, транспорт ҳаракатини енгиллаштириши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, қурилиш ишларида 100 дан ортиқ махсус техника ва 50 нафардан зиёд ишчи-хизматчи иштирок этган. Кўприк 20 та оралиқ таянчга эга.

Янги инфратузилма объекти мазкур ҳудудлардаги транспорт алоқаларини яхшилаш билан бирга, Учқўрғон–Кенсай чегара постининг қайта очилиши ортидан кутилаётган сайёҳлар оқими учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Кўприк қурилиши "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" корхонаси буюртмачилиги асосида "Ўзйўлкўприк" кластери Тошкент вилояти филиали томонидан амалга оширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...