Загрузка
Загрузка
Афғонистон Ўзбекистонга мағлуб бўлгач, кўпкари турнирини тарк этди
Спорт

Афғонистон Ўзбекистонга мағлуб бўлгач, кўпкари турнирини тарк этди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Афғонистон терма жамоаси Қирғизистонда бўлиб ўтаётган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида кўпкари бўйича турнирда иштирок этишдан бош тортди. Жамоа бу қарорни дастлабки учрашувда Ўзбекистонга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг қабул қилди, бироқ кетишига отлар билан боғлиқ муаммолар боис бўлганини айтди.

Афғонистон Бўзкаш федерацияси раҳбари Ғулом Сарвар Жалолнинг сўзларига кўра, жамоа Мўғулистонга қарши навбатдаги ўйинга чиқишга тайёр эди, бироқ ташкилотчилар чавандозларга муносиб отларни тақдим эта олмади. Афғонистонликлар ўйиндан бош тортди, уларга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди, шундан сўнг терма жамоа турнирдаги иштирокини тўхтатди.

VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 31 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади. Дастурга ўнлаб анъанавий спорт турлари киритилган, Чўлпонотада эса кўпкари мусобақалари ўтказилади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этгани хабар қилинганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...