Загрузка
Загрузка
“Ўзбекистон темир йўллари” ер  усти метро устуни  ёнида ўпирилиб тушган  бетон плитасига оид фотосуратлар бўйича изоҳ  берди
Жамият

“Ўзбекистон темир йўллари” ер усти метро устуни ёнида ўпирилиб тушган бетон плитасига оид фотосуратлар бўйича изоҳ берди

702
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ижтимоий тармоқларда ер усти метроси эстакадаси ёнида ўпирилиб тушган бетон плитасини акс этган фотосуратлар бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” изоҳ берди. Компания маълум қилишича, етказилган шикаст метрополитенга хавф туғдирмайди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. 

Пойтахтдаги Шоҳсанам кўчасига кираверишда тупроқнинг қулаши “Ўзбекистон темир йўллари" йўл қурилиш капитал бошқармаси томонидан ўрганилмоқда. Маълум бўлишича, диаметри 1200 миллиметрли сув трубкаси устидаги П-шаклида бўлган ҳимоя бетон плитаси ер остида қулаб тушган. 

photo_2020-05-22_12-02-2888.jpg

Мутахассисларнинг таъкидлашича, йўл қопламаси ва бетон плитаси ташқи оғир босимга бардош бера олмаган. Тегишли хизматлар воқеа сабабларини ўрганмоқда. 

"Сувсоз" берган маълумотга қараганда, сув таъминоти йўллари шикастланмаган ва сув чиқиши хавфи йўқ. Шаҳар сув таъминоти ва оқава хизмати ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси маълум қилишича, ушбу воқеанинг қурилаётган метро линиясига таъсири ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ. Қулаш қурилаётган ер усти эстакадасидан 10 метр узоқликда устунлар орасида юз берган бўлиб, мутахассисларнинг фикрига кўра, объектга хавф олиб келмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+