“Ўзгидромет” апрель ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Ёмғирли кунлар  ва +33  даража  иссиқлик кутмоқда
Жамият

“Ўзгидромет” апрель ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Ёмғирли кунлар ва +33 даража иссиқлик кутмоқда

2146

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” апрель ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот тақдим этмоқда.

“Апрель ойининг илк кунлари ҳам ўтиб бўлди. Об-ҳаво беқарор бўладиган ҳақиқий баҳор келганини ҳис қилмоқдамиз. Апрелдаги ёмғирлар асосан локал характерга эга бўлади. Шундай, 3 апрелда фақат республикамиз шимоли — Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда”,–дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

4 апрелда жанубий-ғарбий ҳудудлар - Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, 5 ва 6 апрель кунлари эса эса шимолий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари республикамизнинг айрим жойларида ёмғир ёғади. Шу даврда ҳарорат 17-22 даража илиқ атрофида, айрим кунларда 23-25 даражагача илиқ бўлади.

Кейинчалик, қисқа танаффусдан сўнг Ўзбекистонда яна ёмғирли давр бўлиши кутилмоқда. Ундан сўнг апрелнинг охиригача қуруқ ва илиқ даврлар беқарор ёмғирли кунлар билан алмашиб туради. Ёмғирлар асосан қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади ва шиддатли шамол эсади.

“Ўзгидромет” берган маълумотга кўра: “Кундузги ҳарорат 25-25 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради, апрель ойининг охирги ўн кунлигида 30-33 даражагача кўтарилади. Айрим ёмғирли кунларда ҳароратнинг 13-18 даражагача пасайиш эҳтимоли мавжуд. Умуман, апрель ҳарорат режими бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин, айрим жойларда одатдагидан 1-2 даража илиқ ва ўртача нам бўлади”.

Шуниси қизиқки, Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойида ёғинчарчилик нисбатан кўпроқ кузатилади. Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли деб топилган. Қолаверса, Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида мамлакатимизнинг айрим минтақалари ҳам энг ёғинли деб қайд этилган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+