Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида 562 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 миллиард сўм компенсация тўлаб берилди. Бу маблағлар базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган энергия учун тарифлар ўртасидаги фарқни қоплашга йўналтирилган.
Шундан 51,4 миллиард сўм электр энергияси, 40,7 миллиард сўм эса табиий газ учун компенсация сифатида ажратилган.
Мазкур тартиб Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.
Компенсация олиш бўйича маълумот учун маҳалладаги ижтимоий ходим, тумандаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки 1140 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукуматининг 2026 йил 15 майдаги 243-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб мамлакатда электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилиши муносабати билан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ойлик компенсация тўловлари миқдори оширилгани ҳақида хабар
берган эдик. Бироқ расмий ҳужжатда белгиланган янги рақамлар, хусусан, электр энергияси учун қўшилган маблағнинг атиги 7,5 минг сўмни ташкил этиши жамоатчилик ва истеъмолчилар ўртасида кучли танқид ва истеҳзоли муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас