Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ўқувчилар 2026 йилда ўтказилган халқаро фан олимпиадаларида фавқулодда юқори натижаларни қайд этиб, умумий ҳисобда 220 та медални қўлга киритди. Муваффақиятларнинг 35 тасини олтин, 81 тасини кумуш ва 104 тасини бронза медаллар ташкил этди.
Расмий эълон қилинган хабарга кўра, жорий йилда вакилларимиз илк бор Халқаро сунъий интеллект олимпиадасида иштирок этиб, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқишди. Шу билан бирга, мамлакатимиз мезбонлигида ўтган нуфузли мусобақаларда ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро математика ва информатика олимпиадасида ўқувчиларимиз 61 та медаль олган. Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасида эса вакилларимиз 11 та медални қўлга киритиб, мусобақанинг якка пешқадамига айланган.
Алоҳида таъкидлаш керакки, Дунёнинг энг нуфузли фан олимпиадаларида ҳам ўзбек ўқувчилари юқори маҳорат кўрсатган. Жумладан, Ўзбекистон мезбонлик қилган ва 96 давлат иштирок этган Халқаро кимё олимпиадасида тарихий натижа янгиланиб, 1 та олтин ва 3 та кумуш медаль қўлга киритилган. Хитойдаги Халқаро математика олимпиадасида 2 та кумуш ва 3 та бронза, Колумбияда ўтган Халқаро физика олимпиадасида 2 та кумуш ва 2 та бронза ҳамда Литвадаги 37-Халқаро биология олимпиадасида 3 та бронза медали қўлга киритилган.
Бундан ташқари, Германияда 51 та мамлакат вакиллари ўртасида ўтказилган Халқаро немис тили олимпиадасида ўқувчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза, Хитойдаги Халқаро иқтисод олимпиадасида эса 2 та бронза медалини қўлга киритган.

Изоҳлар мавжуд емас