Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистоннинг "Қизил-Қия — автойўл" фитосанитария назорат постида Ўзбекистондан келтирилган 28 тонна сабзавот маҳсулотлари мамлакатга киритилмасдан қайтариб юборилди. Текширувлар давомида маҳсулотлар қадоғида белгиланган мажбурий фитосанитария талаблари бузилгани аниқланди.
Хориждаги махаллий нашрлар хабар беришича мутахассислар 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи маҳсулотларини текшириш давомида уларнинг қадоғида мажбурий маркировка (тамға) мавжуд эмаслигини аниқлаган.
Бундай қадоқланмаган ва маркировкасиз маҳсулотларни олиб кириш Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ягона карантин фитосанитария талабларига зид ҳисобланади.
Шу сабабли, аниқланган қоидабузарлик туфайли юк экспорт қилувчи мамлакатга қайтарилган.
Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг Ўш вилоятида жойлашган "Дўстлик" чегара ветеринария назорат пунктида Ўзбекистондан олиб келинаётган 650 килограмм колбаса маҳсулотларининг Қирғизистон ҳудудига олиб кирилишига рухсат берилмаганди.

Изоҳлар мавжуд емас