Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилоятида 17 октябрь кунидан бошлаб кузатув камералари синов тариқасида ниқобсиз юрган кишиларни қайд этишни бошлайди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Фарғона вилоятида республиканинг барча вилоятлари орасида биринчи бўлиб жамоат жойида, транспортда, дўконларда ёки марказий кўчаларда ҳимоя ниқобисиз юрган фуқаролар видеокузатув камералари орқали қайд этилади. Кейинчалик бу амалиёт бутун мамлакат бўйлаб тадбиқ этилади.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, қоидабузарлар замонавий инновацион технологиялар ёрдамида фото ва видеоёзувлар орқали аниқланади. ИИБда қоидабузарларнинг шахсини аниқлайдиган махсус маълумотлар базаси яратилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни тузиш ва кейинчалик жазо чораларини белгилаш Ички ишлар идоралари ва давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан амалга оширилади. Ҳужжат яшаш манзили бўйича почта орқали юборилади.
Изоҳлар мавжуд емас