Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда олий маълумотли қизлар тезроқ иш топмоқда, аммо йигитларнинг маоши юқорироқ
Жамият

Ўзбекистонда олий маълумотли қизлар тезроқ иш топмоқда, аммо йигитларнинг маоши юқорироқ

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Битирувчилар сифати индекси (BSI) доирасида ўтказилган тадқиқотга кўра, олий таълим муассасаларини битирган қизлар орасида бандлик даражаси ва ишга жойлашиш тезлиги йигитларга нисбатан юқорироқ, бироқ йигитларнинг ўртача маоши сезиларли даражада кўпроқ экани аниқланди.

Таҳлил натижаларига кўра, қизларнинг бандлик даражаси 85,1 фоизни, йигитларда эса 80,4 фоизни ташкил этган. Қизлар ўртача 2 ой ичида иш топган бўлса, йигитларга ишга жойлашиш учун ўртача 3 ой муддат талаб қилинган. Шунга қарамай, йигитларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 6 миллион сўмни, қизларники эса 3,9 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Меҳнат бозорида икки жинс вакиллари учун энг талабгир бўлган топ-5 соҳалар ҳам фарқланади. Қизлар асосан транспорт хизматлари, математика ва статистика, таълим, бизнес ва бошқарув ҳамда гуманитар фанлар бўйича юқори кўрсаткич қайд этган. 

Йигитлар орасида эса бизнес ва бошқарув, соғлиқни сақлаш, санъат, математика ва статистика ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) энг даромадли ва талабгир соҳалар сифатида эътироф этилган.

Олдинроқ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун қўшимча соатларни бўшатиш мақсадида мактабларда ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси норасмий равишда 20 соат билан чекланаётгани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...