Загрузка
Загрузка
Италия мактабларида бурқа ва ниқоб таъқиқланади ҳамда хорижлик ўқувчилар улуши чекланади
Дунё

Италия мактабларида бурқа ва ниқоб таъқиқланади ҳамда хорижлик ўқувчилар улуши чекланади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Италия бош вазири Жоржия Мелони яқин орада Вазирлар Маҳкамасига таълим муассасаларида юзни тўлиқ ёпадиган диний кийимларни (бурқа ва ниқоб) тақиқлаш ҳамда ҳар бир синфдаги хорижлик ўқувчилар сонига қонуний чеклов ўрнатиш бўйича қонун лойиҳасини киритишини эълон қилди. Янги ташаббус мигрантларни маҳаллий жамиятга интеграция қилиш, тил ўрганишни жадаллаштириш ва таълим муҳитини тартибга солишга қаратилгани айтилмоқда.

Ҳукумат раҳбари ўзининг "Италия биродарлари" партияси ёшлар қаноти тадбирида сўзга чиқиб, мактабда ўқувчилар юзи очиқ ҳолда таълим олиши шартлигини ва ҳеч ким анъаналарни баҳона қилиб аёлларни юзини яширишга мажбурлай олмаслигини таъкидлаган. Мелонининг қайд этишича, синфда итальян тилини билмайдиган хорижлик ўқувчилар сони жуда кўп бўлиши интеграцияга эмас, балки таълим сифатининг тушиб кетишига олиб келади. Шу сабабли, янги қоидаларга кўра, фарзандлари тил ўрганишда қийналаётган хорижлик ота-оналар учун ҳам итальян тилини ўрганиш мажбурий қилиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Фондазионе ИСМУ тадқиқот институти маълумотларига кўра, ҳозирда Италия мактабларидаги ўқувчиларнинг 11,6 фоизини хориж фуқаролари ташкил этади. Италияда 2010 йилдан бери синфлардаги хорижликлар улушини 30 фоиздан оширмаслик бўйича тавсиявий чеклов мавжуд эди, бироқ янги лойиҳа ушбу қоидаларни қонуний ва янада қатъий шаклга келтиришни назарда тутади. Қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан маъқуллангач, кучга кириши учун 60 кун ичида парламент томонидан тасдиқланиши керак бўлади.

Аввалроқ Францияда ўнг қанот "Миллий бирлик" (RN) партиясининг жамоат жойларида рўмол ўрашни тақиқлаш бўйича ташаббус билан чиққанди. Бунга қарши туриш мақсадида франсузлар ижтимоий тармоқларда флешмоб бошлаганди. Акция иштирокчилари мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рўмол ўраб тушган фото ва видеоларини жойлаштиришмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...