Загрузка
Загрузка
Тошкентда ЙПХ ходимини уриб юборган олий мактаб ўқувчисига суд ҳукми юзасидан муносабат билдирилди
Ҳодисалар

Тошкентда ЙПХ ходимини уриб юборган олий мактаб ўқувчисига суд ҳукми юзасидан муносабат билдирилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан вояга етмаган Турғуновга нисбатан тайинланган жaзо ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Олий суд вакили тарқатилган ахборотда вояга етмаган шахсларга нисбатан жaзо тайинлашда қонунчиликдаги инсонпарварлик тамойиллари, қайта тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш мақсадлари эътиборга олинганини маълум қилган.

Қонунчиликка кўра, вояга етмаганларга оид жиноят ишлари ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади ва озодликдан маҳрум этиш жазоси Жиноят кодексининг 85-моддаси тартибида тайинланади. Шунингдек, белгиланган жaзо умумий колонияларда эмас, балки алоҳида тарбия колонияларида ўталиши шарт. Суд томонидан судланувчининг ҳали 16 ёшга тўлмагани, мактаб ўқувчиси экани ва руҳий-ижтимоий жиҳатдан тўлиқ шаклланмагани каби ҳолатлар атрофлича таҳлил қилинган.

Ҳозирда мазкур суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган. Тарафларнинг юқори суд инстанциясига шикоят бериш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган бўлиб, шикоят тушган тақдирда иш қайта кўриб чиқилади ва тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.

Ушбу автоҳалокатда ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров вақот этганди. BMW M4 автомашинасида уриб кетган вояга етмаган Дониёр Турғунов 2 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...