Загрузка
Загрузка
18 майдан бошлаб Ўзбекистонда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича чекловлар бекор  қилинади
Жамият

18 майдан бошлаб Ўзбекистонда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича чекловлар бекор қилинади

2231
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 18 майдан бошлаб Ўзбекистонда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича чекловлар қисман бекор қилинади.

Жумладан, “яшил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган.

“Сариқ” тоифадаги ҳудудларда автомобилларнинг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланиши соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

“Қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...