Загрузка
Загрузка
2021 йилнинг  июнига қадар Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ковидга қарши эмлаш режалаштирилмоқда
Жамият

2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ковидга қарши эмлаш режалаштирилмоқда

576
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Давлат санитария-эпидемиологик фаровонлиги Агентлиги директорининг ўринбосари Ботиржон Қурбоновнинг айтишича, 2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ковидга қарши эмлаш режалаштирилмоқда.

Агентлик директорининг ўринбосари "COVID-19” коронавирус инфекциясига оид янги илмий маълумотлар" мавзусида бўлиб ўтган виртуал симпозиум давомида Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашни ташкил этиш бўйича бир қанча тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда, шунингдек бутун дунёда қайси компания вакцинани расман рўйхатдан ўтказиши ва уни сотишини бошлаши кутилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда қатор вакциналарнинг синовлари таҳлил қилинмоқда.

"Ҳозирги кунда бутун дунёда ким биринчи бўлиб вакцинасини рўйхатдан ўтказиши ва ким иккинчи бўлиб сотишни бошлаши кутилмоқда", - деди Қурбонов.

Унинг айтишича, Ўзбекистон томони вакцина сотиб олиш бўйича хусусий тузилмалар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

"Вакцинани олишимиз биланоқ, одамларни эмлашни бошлаймиз", - дея қўшимча қилди Қурбонов.

Россия вакцинаси

Эслатиб ўтамизки, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ва Ўзбекистоннинг "LAXISAM" фармацевтика компанияси дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг 35 миллионгача бўлган дозасини Ўзбекистонга етказиб беришга келишиб олишган эди. Ўзбекистоннинг тартибга солувчи идораларидан розилик олингач, 2020 йилда республикага 10 миллион дозагача, 2021 йилда эса 25 миллион дозагача вакцина етказиб берилиши мумкин.

Кейинчалик, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хабарни инкор қилиб, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фондига "Спутник V" вакцинасига бор йўғи 5 минг дозага буюртма берганлигини айтди.

Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди мухбиримизга маълум қилдики, тегишли келишувлар Ўзбекистоннинг хусусий компанияси билан тузилган бўлиб, фонд тарқатган хабарда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иштироки қайд этилмаган.

Ўзбекистоннинг тартибга солувчи идораларидан розилик олингач “LAXISAM” компанияси вакцинани олиб келиш ва мамлакат бозорларида сотишни мустақил равишда, ўзининг дистрибьюторлик тармоғи орқали амалга оширади.

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини ташқи бозорларга етказиб бериш нархи иккита доза учун камида 10 долларни ташкил қилади.

Хитой вакцинаси

Ўзбекистон ва Хитой мамлакатимизда коронавирусга қарши рекомбинатли вакцинанинг клиник синовларини ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти вакиллари, шунингдек, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижаларига кўра маълум бўлди.

Хитойнинг ушбу компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва айни пайтда клиник синовлардан ўтаётган вакцина аденовирусли ва инактивлаштирилган вакцина турларига нисбатан юқори даражадаги хавфсизликка эга бўлган коронавирус сирт антигенининг ген-муҳандисли оқсили ҳисобланади.

Клиник синовларининг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон вакцинани ўз вақтида ва арзон нархда харид қилиш бўйича устуворликка эга бўлади. Клиник синовларни 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгиллиларда ўтказиш кутилмоқда. Синовлар бошланишидан олдин Хитой Халқ Республикаси вакиллари эмлаш шартлари бўйича бир қатор тренинглар ўтказадилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...