Загрузка
Загрузка
2026 йилнинг биринчи ярмида бюджет даромадлари 207 триллион сўмдан ошди
Жамият

2026 йилнинг биринчи ярмида бюджет даромадлари 207 триллион сўмдан ошди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди. Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этган ахборотга кўра, глобал иқтисодиётда ноаниқлик ва хавф-хатарлар сақланиб қолаётганига қарамай, мамлакатда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар барқарор макроиқтисодий ўсишни таъминлаш имконини берган.

Ҳисобот даврида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 8,5 фоизга ошган. Асосий ўсиш суръатлари бозор хизматларида 16,9 фоизни, қурилиш ишларида 13,8 фоизни, саноат ишлаб чиқаришида 8,0 фоизни ва қишлоқ хўжалигида 4,7 фоизни ташкил этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида инфляция даражаси йил бошига нисбатан 3,3 фоизгача пасайган

Бундан ташқари, асосий капиталга киритилган инвестициялар 17,5 фоизга кўпайиб, 338,9 трлн сўмга етган, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми эса 12,4 миллиард долларни ташкил қилган. Ташқи савдода олтин экспортини ҳисобга олмаган ҳолда экспорт ҳажми 31,6 фоизга ортиб, 14,4 миллиард долларга етган.

Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63,2 триллион сўмга кўпайиб, 207,4 триллион сўмни ташкил этган. Даромадлар таркибида бевосита солиқлар 77 триллион сўмга, билвосита солиқлар 61,6 триллион сўмга ҳамда ресурс ва мол-мулк солиқлари 29,1 триллион сўмга етган, шунингдек, маҳаллий бюджетларда 6,2 триллион сўмлик қўшимча манбалар шакллантирилган. 

Бюджет харажатларининг 51,5 фоизи ёки 105,8 триллион сўми бевосита ижтимоий соҳага, жумладан, таълимга 49,5 триллион сўм, соғлиқни сақлашга 22,7 триллион сўм ҳамда нафақа ва моддий ёрдам тўловларига 7,3 триллион сўм йўналтирилган. Парламент муҳокамаси давомида депутатлар томонидан 60 дан ортиқ масалалар кўтарилиб, мутасадди вазирлик ва идоралардан батафсил жавоблар олинган.

Илгарироқ Халқаро экспертлар жаҳон бозорида олтин нархининг кескин кўтарилиши Марказий Осиё иқтисодиётига жиддий туртки бериб, минтақа мамлакатларининг экспорт ҳажми, давлат бюджети тушумлари ҳамда аҳоли даромадларининг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...