8 июнь куни пойтахт ИИББ ишчи гуруҳлари томонидан карантин қоидаларини бузишнинг 1537та ҳолати  аниқланган: 1450 нафар тошкентликлар шаҳар бўйлаб ниқобсиз юришган
Жамият

8 июнь куни пойтахт ИИББ ишчи гуруҳлари томонидан карантин қоидаларини бузишнинг 1537та ҳолати аниқланган: 1450 нафар тошкентликлар шаҳар бўйлаб ниқобсиз юришган

492

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 8 июнь куни пойтахт ИИББ ишчи гуруҳлари томонидан карантин қоидаларини бузишнинг 1537та ҳолати аниқланган. 1450 нафар тошкентликлар шаҳар бўйлаб ниқобсиз юришгани ёки уни нотўғри таққани учун огоҳлантирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ эслатиб ўтмоқдаки, 9 июнь куни соат 10.00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4448 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ошиб бормоқда.

Коронавирусга қарши кураш бўйича республика Махсус комиссиясининг хабарига кўра, Тошкентда бир сутка давомида 54 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, 8 июнь куни соат 10.00 ҳолатига кўра аҳоли ўртасида яна 8 киши коронавирусга чалинган. Шу тариқа пойтахтда касалланганлар сони 2325 тани ташкил этмоқда.  

Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ИИББ ходимлари, прокуратура ва санитария-эпидемиология назорати хизмати ишчилари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчиларидан ташкил топган қўшма ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилмоқда.

ИИББ ходимлари белгиланган қоидаларни бузганларга огоҳлантириш эълон қилиб,   сотиб олиш имкони бўлмаганларга ниқоб таклиф этишмоқда. Аммо баъзи ҳолатларда профилактик чоралар етарли бўлмайди, шунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси бўйича баённома расмийлаштирилади. 

Бир кун ичида (8 июнь) ишчи гуруҳлар томонидан эпидемияларга қарши кураш талабалари бузилгани билан боғлиқ 1537 та ҳолатни аниқлашган. Шулардан 1450 та ҳолатда жамоат жойида бўлган фуқарода тиббий ниқоб бўлмаган, ёки у иякка тушириб қўйилган.

Шунингдек савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ишчилари санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилмаганликлари билан боғлиқ 78 та фактлар аниқланган. 

Такси, етказиб бериш билан шуғулланувчи автомобиллар ва жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан санитария-эпидемиология қоидалари бузилиши билан боғлиқ 56 та ҳолат аниқланган. ҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан Транспорт вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда улар орасида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

ИИББ ҳозирги кунларда коронавирус ҳолатлари карантин ҳудудларидан ташқарида яшаётган аҳоли орасида қайд этилаётганлигини эслатиб ўтиб, фуқаролардан ўз яқинларини, атрофидагиларни ва ўзларини ҳимоя қилиш орқали масъулиятли бўлишни сўрайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...