Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари учун давлат бюджетидан ва халқаро грантлар ҳисобидан йўналтирилган умумий харажатлар ҳисоблаб чиқилди. Аниқланган 39 047 321 нафар аҳолини рўйхатга олиш жараёни учун киши бошига 0,12 доллар атрофида пул сарфланган. Шуни инобатга олсак, тадбирнинг умумий қиймати тахминан 4 685 678 долларни ташкил этади.
Мазкур маблағлар рўйхатга олиш жараёнида зарур бўлган замонавий IT-ускуналар, планшетлар ва дастурий таъминотни харид қилиш ҳамда ушбу кенг кўламли тадбирни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қамраб олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, рўйхатга олиш жараёнида маҳалла "еттилиги" вакиллари томонидан шахсий планшетлардан фойдаланилиши ҳамда онлайн тизимнинг кенг қамрови бюджет маблағларини тежашга имкон берди.
Миллий статистика қўмитаси вакили Жаҳонгир Қосимжоновичнинг маълум қилишича, рўйхатга олиш жараёнида фойдаланилган IT ускуналари ва планшетлар келгусида ҳам самарали тақсимланади. Қўмита томонидан ушбу ускуналар учун махсус заҳира яратилган бўлиб, улар келажакда шу каби йирик статистик ва ижтимоий тадбирларни ташкил этишда қайта фойдаланилади. Таъкидлаш жоизки, тадбирнинг дастлабки натижалари бўйича олиб борилаётган ишлаш жараёнларида харажатлар миқдорида сезиларли ўзгаришлар кутилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор 2026 йил бошида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилди. Бу совет давридан бери энг кенг кўламли статистик тадқиқот бўлади. Охирги марта аҳолини рўйхатга олиш 1989 йилда амалга оширилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас