Загрузка
Загрузка
Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият

Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Акмал Жумабоев Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар 2021 йилдан буён Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Акмал Жумабоев 1987 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. У 2011 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 2013 йилда эса ушбу институт магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ёшлар ташкилотлари ва давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Сергели туманида у иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасини ҳам бажарган.

Эслатиб ўтамиз, Яккасарой туманини 2023 йил октябридан буён бошқариб келган Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган эди. У пойтахт туманлари ҳокимлари орасидаги ягона аёл бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...