Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг учта туманида ҳокимлар алмашди
Жамият

Тошкентнинг учта туманида ҳокимлар алмашди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Яшнобод ва Чилонзор туманларида раҳбарлар ўзгарди. Ҳаёт Иногамов, Бахтиёр Раҳмонқулов ва Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳокимлик лавозимларидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги раҳбарлар тайинланди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Чилонзор тумани ҳокими этиб Ҳаёт Иногамов тайинланди. У 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Иногамов 2020 йил ноябрь ойидан буён Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимини Лазизбек Темиров эгаллади. 1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган Темиров Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2024 йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Яшнобод туманига Абдулазиз Абдулхаков ҳоким этиб тайинланди. У 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. 2018–2025 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қурилиш ва инфратузилма масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. Кейинчалик UET Construction компаниясида департамент директори лавозимида фаолият юритган.

Аввал Чилонзор туманига Саидқаҳҳор Холхўжаев, Яшнободга Бахтиёр Раҳмонқулов, Янгиҳаётга эса Ҳаёт Иногамов раҳбарлик қилган. Иногамов бошқа туманга ўтказилган бўлса, қолган икки собиқ ҳокимнинг кейинги лавозими ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...