Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Яккасарой тумани собиқ ҳокими Нилуфар Аллабергенова пойтахт прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. У 2023 йил октябридан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётган ва Тошкент туманлари ҳокимлари орасидаги ягона аёл эди.
Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманлари прокурорларининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019–2023 йилларда эса Яккасарой тумани прокурори бўлган. 2023 йил 9 октябрда туман ҳокими этиб тайинланган.
Айрим манбаларда Яккасарой туманининг янги ҳокими этиб Акмал Жумабоев тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Бугун, шунингдек, Тошкентнинг учта туманида ҳам ҳокимлар алмашганди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас