Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотларини тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Жамият

Ўзбекистонда болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотларини тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда болаларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини тайёрлаш ва тарқатишга қарши ҳуқуқий чоралар кучайтирилди. Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 189-3-модда билан тўлдирилди. 

Янги моддага кўра, порнографик маҳсулотлар ҳамда шафқатсизлик, зўравонлик ёки тазйиқ ўтказишни тарғиб қилувчи материаллардан ташқари, болалар учун тақиқланган бошқа турдаги ахборот маҳсулотларини улар орасида тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун, порнография ва зўравонликни тарғиб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар амалдаги кодекснинг 189 ва 189-1-моддалари билан тартибга солинади.

Жазо чоралари бундай ахборот маҳсулотларини тайёрлаш, тақдим этиш, тарқатиш, сотиш (жaумладан, обуна бўйича), ижарага бериш, кутубхона фондларидан бериш, оммавий намойиш этиш ва ижро қилиш учун назарда тутилган.

Шунингдек, ушбу материалларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш ҳам ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади.

Ушбу талабларни бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солинади. Бунда болалар соғлиғига зарар етказувчи тегишли ахборот маҳсулотлари мусодара қилинади.

Олдинроқ Ўзбекистонда боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятни қасддан содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қўллаш тақиқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...