Загрузка
Загрузка
АҚШ туристик ва бизнес визалари учун 20 минг долларгача гаров пули жорий қилди
Дунё

АҚШ туристик ва бизнес визалари учун 20 минг долларгача гаров пули жорий қилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ 3 августдан бошлаб айрим давлатлар фуқаролари учун туристик (B-2) ва бизнес (B-1) визаларни расмийлаштиришда виза гарови тизимини доимий тартибда жорий этди. Янги қоидаларга кўра, консуллик ходими ҳар бир мурожаатни алоҳида баҳолаб, 20 минг долларгача гаров талаб қилиши мумкин.

Давлат департаменти маълумотига кўра, гаров маблағи виза қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида жорий этилган. Агар шахс АҚШни белгиланган муддатда тарк этса, визадан фойдаланмаса ёки мамлакатга кириш рухсатини ололмаса, маблағ қайтарилади. Виза шартлари бузилган тақдирда эса гаров ушлаб қолиниши мумкин. 

Янги тартиб 50 та давлат фуқароларига татбиқ этилади. Рўйхатдан Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам ўрин олган, Россия эса ушбу рўйхатга киритилмаган. Ўзбекистон ҳам мазкур 50 давлат рўйхатига кирмайди. 

Олдинроқ Қўшма Штатларда ҳукуматнинг оммавий депортация сиёсати доирасида виза муддати тугаган хорижликларни, шу жумладан, америкаликлар билан оила қурган шахсларни аэропортларда жадал ушлаш амалиёти йўлга қўйилганди. Мамлакат бўйлаб камида 15 та аэропортда ўтказилаётган рейдларда фуқаролик кийимидаги агентлар муддати ўтган ҳужжатлар билан юрган шахсларни ушлаш бошланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...