Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Абхазиянинг Гагра шаҳрида ўзбекистонлик Фахриддин Суяров ёнғин пайтида жасорат кўрсатди: у ёнаётган квартирага кириб, мустақил ҳаракатлана олмайдиган Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Евдокия Котляровани олиб чиқди.
Суяров қаҳрамонона ҳаракати учун Гагра тумани маъмуриятидан ташаккурнома ва пул мукофоти олди.
Ёнғин 11 январь куни содир бўлган. Бунга электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Лоджия бутунлай ёниб кетди, бошқа хоналар эса қурум билан қопланди. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмаган, пенсионернинг ўзи эса ўзини яхши ҳис қилмоқда. Қайта тиклаш ишлари туман бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Аввалроқ ўзбекистонлик Сочида ёнаётган квартирадан болали аёлни қутқариб қолганди.

Изоҳлар мавжуд емас