Загрузка
Загрузка
“Адолат” партияси TikTokни тўлиқ ёпиш керак, деб ҳисоблайди. Депуталарнинг фикрича, бу сервис тажовузкорлик ва безориликка сабаб бўлмоқда
Жамият

“Адолат” партияси TikTokни тўлиқ ёпиш керак, деб ҳисоблайди. Депуталарнинг фикрича, бу сервис тажовузкорлик ва безориликка сабаб бўлмоқда

481
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Адолат” партияси TikTokни тўлиқ ёпиш, бу ижтимоий тармоқдан фойдаланиш учун VPN сервисларини ҳам чеклаш таклифини илгари сурган. Депуталарнинг фикрича, бу сервис тажовузкорлик ва безориликка сабаб бўлмоқда, қолаверса халқимизнинг маданий ва маънавий қадриятларига тўғри келимайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

“Адолат” партиясининг бу масала бўйича нуқтаи назари Интернетда тарқатилган расмий баёнотида акс этган. Бунга яқинда Самарқандда юз берган воқеа, яъни ўсмирнинг кекса кишини тепгани ва видеони ижтимоий тармоқларда тарқатгани сабаб бўлган.

Партия вакилларининг фикрича, бу каби ҳолатлар халқимиз менталитети, унинг маънавий ва маданий дунёқарашига зиддир.

“Афсуски,   қадриятларимизга зид бўлган бу каби   жирканч одатлар ёшларни   доимо катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаган халқимиз орасида пайдо бўлмоқда”, - дея   таъкидламоқда партия.

Хабарда қайд этилишича, “Адолат”   ҳамма вақт ёшларни халқимизга зид бўлган ҳар қандай ғоя ва қарашлардан ҳимоя қилиш тарафдоридир.

Шу боис, партия ижтимоий тармоқларда зўравонликни намойиш қилаётган ёшлар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш,   шунингдек, TikTokни тўлиқ ёпиш таклифини берган.

“TikTok иловасидан фойдаланиш ҳозир ҳам чекланган, аммо ёшлар VPN-сервислар орқали бу ижтимоий тармоққа уланишлари мумкин. TikTok ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш учун ўзига хос “олтин кўприк” вазифасини бажармоқда. Бу эса яна бир бор масалани ўрганиб чиқишни тақозо қилмоқда”, - дея таъкидланмоқда партия муносабатида.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...