Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари тадбиркордан 1,5 миллион сўм пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Тергов маълумотларига кўра, ФВБ бошлиғи ўринбосари бир компания иш юритувчисининг ишончига кирган.
У умумий овқатланиш шохобчасида келгусида фавқулодда вазиятлар бўйича текширувлар ўтказмаслик ва бошқа текширувчилар келган тақдирда масалани тадбиркор фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бугун, шунингдек, Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мутасаддиси ҳам пора билан қўлга тушганди.

Изоҳлар мавжуд емас