Загрузка
Загрузка
Туркияда уйда осма укол қилинган ўзбекистонлик аёл оғир аҳволда реанимацияга тушди
Ҳодисалар

Туркияда уйда осма укол қилинган ўзбекистонлик аёл оғир аҳволда реанимацияга тушди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаётган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Моҳирано Мелиева уй шароитида қилинган осма укол муолажасидан сўнг оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилди. Шифокорлар танасида оғир даражадаги куйиш аломатлари пайдо бўлган ва номаълум доридан кучли аллергик реакция олган аёлнинг яшаб кетиш эҳтимолини атиги 1 фоиз деб баҳоламоқда. 

Ҳодиса ортидан беморнинг яқинлари уй эгалари устидан полиция ва суд органларига шикоят қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, Мелиева бундан 10 ой олдин Туркияга бориб, Истанбулдаги хонадонлардан бирида кекса аёлга қаратувчи бўлиб ишга жойлашган. Хонадон эгалари аёлни 9 ой давомида меҳнат суғуртасисиз ва тегишли ишлаш рухсатномасини расмийлаштирмасдан ишлатиб келган. Яқинда фуқаро қаттиқ шамоллаб қолгач, уй эгалари уни шифохонага олиб бориш ўрнига хонадонга тиббиёт ходимини чақиртирган.

Чақирилган шахс томонидан юборилган осма уколдан сўнг аёлнинг аҳволи кескин ёмонлашган, бироқ уни дарҳол касалхонага олиб боришмаган. Эртаси куни беморнинг бутун танасида куйишга ўхшаш асоратлар пайдо бўлиб, чидаб бўлмас оғриқлар бошланган. Жабрланувчининг яқинларига кўра, аёл чидаб бўлмас оғриқдан иш берувчиларига ёлвориб, уни шифохонага олиб боришларини сўраган.

Ҳозирда Мелиева Картал давлат шифохонасининг интенсив терапия бўлимида қолмоқда. Тиббиёт ходимлари ўзларининг 16 йиллик фаолияти давомида бу каби оғир ҳолатга илк бор дуч келишганини билдирган. Жабрланувчининг қариндошлари ноқонуний меҳнатдан фойдаланган ва беморнинг соғлиғига оғир шикаст етказилишига сабабчи бўлган хонадон эгаларига нисбатан даъво аризаси тайёрламоқда.

Олдинроқ Туркияда турмушга чиқиб, уч кунлик дабдабали тўйдан сўнг 5 миллион лиралик (деярли 103 минг доллар) тилла тақинчоқлар, нақд пул ва телефонни олиб қочганликда айбланган ўзбекистонлик аёл асл ҳақиқатни очиқлаганди. У ҳеч қаерга яширинмаганини билдириб, ўз хоҳиши билан полицияга борган ва қайнотаси тиллаларни ўз қарзларини ёпиш учун сотиб юборганини исботловчи далилларни тақдим этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...