Загрузка
Загрузка
АҚШда тижорий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишдаги қонунбузилишлар бўйича икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Ҳодисалар

АҚШда тижорий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишдаги қонунбузилишлар бўйича икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Нью-Жерси штатида тижорий ҳайдовчилик гувоҳномаларини (CDL) олишдаги қонунбузилишларни аниқлашга қаратилган операциялар давомида Ўзбекистоннинг икки фуқароси — 37 ёшли Зоҳид Заҳидов ва 30 ёшли Хайрулло Пайзуллаев Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) томонидан ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, Заҳидов 23 август куни Вудбрижда, Пайзуллаев эса Гамильтонда қўлга олинган. Ҳар иккиси ҳам ICE назоратида сақланмоқда.

ICE маълумотларига кўра, Заҳидов Нью-Йорк штатида тижорий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқувчига бериладиган рухсатномага эга бўлган. 15 май куни унга Нью-Йоркда маст ҳолда автомобиль бошқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича айблов қўйилган. Шунингдек, 26 январдан буён унга нисбатан ҳужум, тан жароҳати етказиш ва таъқиб қилиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилмоқда.

Пайзуллаев эса Пенсильвания штатида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга берилган тижорий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган. 21 июль куни Филадельфиядаги иммиграция судьяси уни ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарган.

Заҳидов бўйича 9 сентябрь куни суд ҳукуматга уни гаров эвазига озод қилиш масаласини 10 кун ичида кўриб чиқишни буюрган.

Операциялар АҚШда тижорий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришдаги фирибгарлик ва қонунбузилишларга қарши кураш доирасида ўтказилган.

Аввалроқ Сингапурнинг Чанги халқаро аэропортида дўконлардан ўғирлик қилганликда гумонланган 16 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва унинг 39 ёшли онаси ҳибсга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...