Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон президентлигига номзод Алишер Қодиров яна ўзи учун оғриқли бўлган мигрантлар мавзусида гапирган. Бу гал у хорижда ишлаётган мигрантларни солиққа тортишни таклиф қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қодировнинг фикрича, барча мигрантлар даромад солиғини тўлаши зарур. Эҳтимол, у бошқа давлатларда ноқонуний ва хусусий тартибда ишлаётганлар ёки маошни конвертда олаётганларни назарда тутгандир. Бироқ, шуниси аниқки, мазкур популистик ғоя президентликка номзод бўлган Қодировга катта наф келтирмайди. Қолаверса, ким қанча пул ишлаётганини қандай аниқлаш мумкин? Нима асосда бу солиқни тўлаш лозим? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва Россия Ўзбекистон мигрантлари учун асосий иккита давлат ҳисобланади. Бу давлатлар билан икки карра солиқдан қочиш бўйича келишувлар тузилган. Шу боис, расман ишга жойлашган мигрантлар бу давлатларда барча керакли солиқларни аллақачон тўлаб келишмоқда.
Яна бир жиҳат шундаки, Алишер Қодиров мигрантлар масаласида биринчи марта ноадекват гапираётгани йўқ. Масалан илгари у “ болаликдан рус тилини ўрганиш ўзбекларни маънавиятни менсимайдиган мигрантларга айлантиради”, деб айтган эди.
Бироқ, Batafsil.uz. мухбирига берган интервьюсида Қодиров “уюшган меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаши”ни билдирган.
Жаноб Қодировга савол – балким мамлакатда иш ўринларининг етишмаслиги ва одамларнинг хорижга кетишга мажбур бўлаётгани учун масъул ҳисобланган депутатлар ва ҳуқумат аъзоларини ҳам солиққа тортиш керакдир?
Изоҳлар мавжуд емас