Загрузка
Загрузка
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун "оилабай" тизим жорий этилади
Жамият

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун "оилабай" тизим жорий этилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан уларни ўқишга жалб этиш бўйича "оилабай" ишлаш механизми йўлга қўйилиб, имтиҳонлар ҳамда ўқув жараёнларида қатор енгилликлар берилади. 

​Расмий берилган хабарга кўра, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг эҳтиёжларини аниқлаш "Инсон" марказлари томонидан амалга оширилади. Тажриба 2026 йил октябридан Навоий ва Хоразмда бошланади. 

Шунингдек, 2027/2028-ўқув йилидан ногиронлиги бўлган абитуриент ва педагогларга синовларда 50 фоизгача қўшимча вақт ажратилади, Брайль ҳамда аудио материаллар тақдим этилади. 

2026/2027-ўқув йилидан кўзи ожиз ўқитувчиларга ассистент-таржимон, махсус мактабларнинг 1–2 синфларига эса ёрдамчи ўқитувчи штатлари ажратилади. Бундан ташқари, коррекцион синф очган хусусий мактабларга ҳар бир ўқувчи учун БҲМнинг 8,5 бараваридан 11 бараваригача субсидия берилади. 2027 йил май ойидан болаларни ёрдамчи жиҳозлар билан таъминлаш ваучер тизимига ўтказилади, ОТМларда эса эшитишида нуқсони бор шахсларга хорижий тил ўргатувчи мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади. 

Олдинроқ мамлакатда ижтимоий ёрдам кўрсатишга ёндашувни ўзгартирадиган "Ижтимоий иш тўғрисида"ги қонун кучга кирганди

Энди манзилли ёрдам нафақат даромадлар, балки ҳаётий шароитларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал режалар бўйича тайинланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...