Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Президенти Владимир Путин судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган хориж фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга РФ фуқаролиги, вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ва доимий яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) беришни тақиқловчи қонунни имзолади. 4-августдан бошлаб жиноятнинг оғирлик даражасидан қатъи назар, судланган шахсларга бундай ҳужжатлар берилмайди.
Расмий ҳуқуқий ахборот порталида хабар берилишича, эндиликда 14 ёшдан ошган хорижликлар РВП ёки ВНЖ олиш учун берилганига кўпи билан 3 ой бўлган судланмагани ҳақидаги маълумотномани Ички ишлар вазирлиги органларига тақдим этиши шарт.
Бундан ташқари, ушбу талаб 14 ёшга тўлмаганларга, қочқинларга, вақтинчалик бошпана олганларга ҳамда Россия Қуролли кучларида хизмат қилаётган ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашган шахсларга татбиқ этилмайди. Шунингдек, Украина фуқаролари учун 2 йиллик ўтиш даври белгиланган бўлиб, улардан ҳозирча бу маълумотнома талаб қилинмайди.
Ушбу янги чекловлар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўлиқ тегишлидир.
Олдинроқ Россия ҳукумати МДҲнинг визасиз мамлакатларидан бўлган меҳнат мигрантлари учун қоидаларни кучайтиришга тайёрланаётганди.

Изоҳлар мавжуд емас