Загрузка
Загрузка
Қанча ўзбекистонлик алиментдан қарздор экани маълум бўлди
Жамият

Қанча ўзбекистонлик алиментдан қарздор экани маълум бўлди

76
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда фарзандларига алимент тўлашдан бўйин товлаётган алиментчилар кўпайиб бормоқда. Бир йил ичида улар деярли уч мингга кўпайди.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар маълум қилди.

Ўзбекистон президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналарига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти алимент ундириш билан боғлиқ. 2023 йилда қарздорлик бўйича 69 мингта шикоят қабул қилинган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 72,6 мингтага етди.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар кўпайган. 2023 йилда 8 минг, 2024 йилда эса 11,4 минг нафар ижрочи устидан шикоят келиб тушган.

Шу ва бошқа ҳолатлар сенаторлар томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Музаффар Эгамбердиевга навбатдаги парламент сўрови юборилишига сабаб бўлди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...