Загрузка
Загрузка
Тошкентда бўёқ ҳидидан уч нафар ишчи заҳарланди
Ҳодисалар

Тошкентда бўёқ ҳидидан уч нафар ишчи заҳарланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 22 июнь куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 112 тизими орқали Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида жойлашган қурилиш объектида фавқулодда ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Маълум бўлишича, уч нафар ишчи қурилаётган бинонинг иккинчи қавати остида жойлашган ертўлада бўяш ишларини олиб бораётган вақтда бўёқдан ажралиб чиққан ўткир ҳид таъсирида заҳарланиб, аҳволи оғирлашган.

Хабар олингач, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар тезкор ҳаракат қилиб, ишчиларни ертўладан хавфсиз жойга олиб чиқди ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Шундан сўнг жабрланганлар тез тиббий ёрдам бригадасига топширилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида уч нафар ишчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...