Андижон вилояти ҳокимлиги нима сабабдан карантин даврида “Соғлом ҳаётга 500 қадам” номли оммавий акция ўтказилганлиги бўйича тушунтириш берди
Жамият

Андижон вилояти ҳокимлиги нима сабабдан карантин даврида “Соғлом ҳаётга 500 қадам” номли оммавий акция ўтказилганлиги бўйича тушунтириш берди

495

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Андижон вилояти ҳокимлиги нима сабабдан карантин даврида “Соғлом ҳаётга 500 қадам” номли оммавий акция ўтказилганлигини тушунтирди. Ушбу тадбир ўзбекистонликларни ажаблантирмай қўймади. Сабаби - икки кун илгари маҳаллий аҳолидан бирида коронавирус аниқланган эди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, 23 май куни Андижон вилояти Избоскан туманида маҳаллий аҳолидан бирида коронавирус аниқланганлиги боис, у билан алоқада бўлган 51 киши, шу жумладан оила аъзолари ҳам карантинга жойлаштирилган. 25 май куни эса шу туманда "Соғлом ҳаётга 5000 қадам" акцияси ўтказилиб, унда маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек, хавф остида бўлган кекса кишилар ҳам тадбирда иштирок этишган. 

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот-хизматининг хабар беришича, Президентнинг 2020 йил 21-22 май кунлари амалга оширган ташрифи давомида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича махсус кўрсатма ва тавсиялар берилган. 25 май куни Избоскан туманида туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассисларининг махсус назорати остида ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда акция ўтказилган.

Акция бошланишидан олдин махсус гуруҳ ушбу ҳудудга ишлов берган бўлиб, иштирокчилар махсус тиббий кўрикдан ўтган ва антисептиклар билан зарарсизлантирилган.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлиги матбуот-хизматининг таъкидлашича, коронавирус аниқланган Жонобод маҳалласи туман марказидан 4 километр ва Куйганёрдан 10 километр узоқликда жойлашган. Жонобод маҳалласи аҳолиси мазкур тадбирда иштирок этмаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...