Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Андижондаги шафқатсиз калтаклаш ёлғон бўлиб чиққан.
Эслатиб ўтиш жоизки, яқинда Интернетда бир неча йигит бошқа бир йигитни қонталаш даражасида уришганини акс этган видео тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти берган маълумотга кўра: "Андижон вилоятининг Шахрихон туманида яшовчи уч йигит қурилиш пайтида бирининг кийимига қизил бўёқ қуйилганидан фойдаланиб, зўравонлик ҳолатини саҳналаштириш, жараённи тасвирга олиш ва кейинчалик Telegram мессенжери орқали тарқатишга қарор қилишган”.
Амалий тадбирлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари видео муаллифларини аниқлаб қўлга олганлар. Маълум бўлишича, калтаклаш акс эттирилган видео шунчаки саҳналаштириш бўлиб чиққан.
Изоҳлар мавжуд емас